Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Жаҳон 09:01 / 11.09.2019 19203

Япония ҳукумати 11 сентябрь эрталаб тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги хабар берди. 

Бош вазир Синдзо Абэ ҳукумат аъзолари истеъфосини қабул қилди. Бунга эса Абэ томонидан июлдаги сайловлардан кейин ва истеъмол солиғининг октябрга белгиланган 10 фоизлик ошиши олдидан ҳукумат таркибини ўзгартириш режаси сабаб бўлди.

2018 йил октябрдаги ўзгартиришлар натижасида кўплаб вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолган бўлсалар, энди аввалги лавозимларда фақатгина ҳукуматнинг бош котиби  Ёсихидэ Суга ва молия вазири Таро Асо қолади.

Яна 2 вазир Японияда айтиш қабул қилингандек “горизонтал” тартибда ўзгаради: ташқи ишлар вазири Таро Коно иқтисодиёт вазири бўлади, унинг ўрнини эса иқтисодиётни тиклаш масалалари вазири Тосимицу Мотэги эгаллайди. Аввалги ҳукуматда вазир лавозимларини эгаллаган яна 2 киши ҳукуматга қайтади, қолган 13 киши вазирлар маҳкамаси таркибига илк бор киради.

Куннинг 2-ярмида ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилиниши кутилмоқда. Сўнгра янги ҳукумат император томонидан тасдиқланади ва шундан кейингина расман шакллантирилган деб ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар