Трамп толибларга қарши кескин зарбалар беришни ваъда қилди

Жаҳон 19:52 / 11.09.2019 13999

АҚШ президенти Дональд Трамп тинчлик музокаралари бекор қилинганидан сўнг толибларга қарши янги зарбалар беришни ваъда қилди.

"Биз тинчлик музокаралари ўтказишни режалаштиргандик. Бир неча кун аввал улар пуэрто-риколик Америка аскарини ва 11 нафар бегуноҳ инсонни ўлдиришганини билдим. Кейинги тўрт кун давомида душманларимизга қарши ҳар қачонгидан ҳам кескинроқ зарба бердик. Ва бу давом этади", - деди Трамп.

Аввалроқ Трамп толиблар Афғонистондаги навбатдаги теракт учун жавобгарликни зиммасига олганидан сўнг "Толибон" билан тинчлик музокаралари ўтказиш бекор қилинганини билдирганди.

АҚШ ва "Толибон" ҳаракати раҳбарияти ўртасида бир неча бор музокаралар ўтказилганди.

Кўпроқ янгиликлар