Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси тасдиқланди

Ўзбекистон 10:01 / 11.09.2019 2678

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарор билан Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ–5815-сон Фармонига мувофиқ Агентлигининг ташкилий тузилмаси, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 57 нафардан иборат марказий аппаратининг тузилмаси тасдиқланган.

Агентликка Бош вазир тақдимномасига кўра Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Агентлик директори 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади ва улар директор тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Агентлик директори меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартларига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари – тегишли равишда вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Кўпроқ янгиликлар