Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Ўзбекистон 14:01 / 10.09.2019 14887

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилди:

“72. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши”.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорида:

1-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи-ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилди:

“Белгилаб қўйилсинки:

"Томорқа хизмати” МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантириладиган улуш номидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ёки Жамғарма иштирокчи бўлиши мумкин;

ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари “Томорқа хизмати” МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;

Жамғарма ижрочи директори лавозимига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари ўринбосарларига тенглаштирилади;

Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати” МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.".

Кўпроқ янгиликлар