Путин ва Зеленский алоқаларни давом эттиришга келишиб олди

Жаҳон 07:30 / 08.09.2019 17241

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Путин матбуот хизматида маълум қилинди. 

Икки давлат етакчилари 7 сентябрдаги ўзаро маҳкумлар алмашишини ижобий баҳолашган. Томонлар ушбу акция муносабатларни яхшилаш учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтишган.

Шунингдек, президентлар Украинадаги ихтилофни тартибга солишни муҳокама қилишган. Хусусан, Путин ва Зеленский ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилиш, туташув чизиғидан кучлар ва воситаларни босқичма-босқич олиб кетиш муҳимлигини қайд қилиб ўтишган.

Бундан ташқари, “норманд тўртлиги” форматидаги навбатдаги учрашув самарали бўлиши ва эришилган келишувлар, биринчи навбатда, Минск келишувлари бажарилишига ёрдам  бериши учун “тўртлик” саммитини ўтказиш учун тайёргарлик ишини давом эттиришга келишиб олинди.

Икки етакчи алоқаларни давом эттиришга келишиб олишди.

7 сентябрда Россия ва Украина ўртасида “35 га 35” шаклида маҳкумларни озод қилиш тарихий акцияси бўлиб ўтди. 

Россия ташқи ишлар вазирлигида маҳкумларнинг озод этилиши икки давлат ўртасидаги қарама-қаршиликдан мулоқотга йўлдаги биринчи қадам эканлиги айтилган.

Кўпроқ янгиликлар