Германиядаги портлашда 14 киши жабрланди

Жаҳон 21:58 / 08.09.2019 11148

Германиянинг Фройденберг шаҳридаги Backesfest халқ сайлида юз берган портлаш оқибатида 14 киши жароҳат олди. Улардан 6 нафарининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда, деб хабар берди Focus-online нашри.

Воқе вақтида ёмғир ёғаётган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш қизиган ёғ солинган товага сув тушиши сабаб юз берган бўлиши мумкин. Полиция газ портлаши эҳтимолини истисно қилмоқда.   

Воқеа тергов қилинмоқда. Жароҳатланганлар вертолётларда Рур вилояти ва Кёльндаги шифохоналарга етказилганлар.

Backesfest пишириқлар фестивали бўлиб, унда маҳаллий новвойлар меҳмонларни турли нон маҳсулотлари билан меҳмон қилишади.

Кўпроқ янгиликлар