Эрон: Европа ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмади

Жаҳон 14:31 / 08.09.2019 6656

Ядровий келишувнинг европалик қатнашчилари ўз мажбуриятларини бажара олмади. Бу ҳақда Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий халқаро атом энергияси ташкилоти бош директори вазифасини бажарувчи Корнел Феруцэ билан учрашувдан сўнг айтди.

"Афсуски, келишувнинг европалик қатнашчилари ўз мажбуриятларини бажара олмади", - дея иқтибос келтирмоқда Солиҳийнинг сўзларидан IRIB телерадиокорпорацияси. Унинг қўшимча қилишича, "ядровий келишув бир томонлама шартнома эмас ва Эрон келишувнинг бошқа қатнашчилари қадамига мос ҳолда ҳаракат қилади".

Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ядровий келишув доирасидаги ўз мажбуриятларини қисқартиришнинг учинчи босқичига ўтишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат атом тадқиқотлари бўйича чекловларга риоя қилишдан воз кечади.

Кўпроқ янгиликлар