Евро-2020 саралаши. Россия ва Бельгияда ғалаба

Спорт 01:57 / 07.09.2019 13483

Евро-2020 саралаш босқичи доирасида 5-тур ўйинлари давом этмоқда. 

I гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритишди. Ҳисобни 10-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Макгинн очганига қарамай, россияликлар 40-дақиқада Дзюбанинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. 59-дақиқада О'Доннеллнинг автоголи меҳмонларга ғалабани тақдим этди.

Гуруҳ пешқадами Бельгия аутсайдер Сан-Марино майдонидан йирик ғалаба билан қайтди (4:0).

Кипр ва Қозоғистон миллий жамоалари эса муроса йўлини танлашди (1:1).

I гуруҳи

Шотландия – Россия 1:2

Голлар: Макгинн (10) – Дзюба (40), О'Доннелл (59, автогол).
Шотландия: Маршалл, О'Доннелл, Купер, Робертсон, Малгрю, Макгинн (Кристи, 62), Мактомини (Филлипс, 78), Фрэйзер, Макгрегор, Форрест (Маклин, 62), Макберни. 
Россия: Гильерме, Фернандес, Семенов, Жикия, Жирков, Оздоев, Головин (Ахметов, 89), Ионов (Ерохин, 80), Зобнин (Баринов, 66), Кудряшов, Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Купер (46), Зобнин (55), Маклин (70), Баринов (70), Ахметов (90).

Кипр – Қозоғистон 1:1 
Голлар: Сотериу (39) – Шеткин (2).

Сан-Марино – Бельгия 0:4
Голлар: Батшуайи (43 пенальти, 90), Мертенс (57), Шадли (63).

Кўпроқ янгиликлар