Хитой АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш таклифи билан чиқди

Жаҳон 20:40 / 07.09.2019 9980

Хитой вакиллари АҚШ савдо вакиллари билан телефон орқали мулоқот давомида чекланган миқдорда Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Politico хабар берди.

Манбаларнинг таъкидлашича, бу таклиф Huawei компаниясига нисбатан чекловларнинг юмшатилиши ва 250 млрд долларлик маҳсулотларга бож киритилишининг ортга сурилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Уларнинг сўзларига кўра, музокаралар қандай ривожланишига қараб президент Дональд Трамп 15 декабрда киритилиши мўлжалланган қўшимча божлар жорий этилишини ортга суриши мумкин.

Икки ҳафта илгари йирик компаниялар вакиллари Трампни декабрда истеъмолчиларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтиб божлар жорий этмасликка кўндиришга уринганди, деган манбалардан бири.

Кўпроқ янгиликлар