Это’О фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Спорт 11:31 / 07.09.2019 8257

Камерунлик машҳур ҳужумчи Самюэль Это’О фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

38 ёшли футболчининг сўнгги клуби «Қатар СК» бўлди.

Это’О фаолияти давомида «Реал», «Мальорка», «Барселона», «Интер», «Анжи», «Челси» каби клубларда тўп тепган. У 3 марта Чемпионлар Лигасида, шунча марта Испания чемпионатида, 1 марта Италия чемпионатида ғалаба қозонган.

1996 - 2014 йилларда Камерун миллий жамоасида тўп тепиб, 118та ўйинда 56та гол урган. У миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурардир. Ҳужумчи камерунликлар таркибида 2 марта Африка Кубоги ва 1 марта Сидней-2000 олимпиадасида зафар қучган. Шунингдек, 4 марта Африканинг энг яхши футболчиси деб топилган.

«Барчаси тугади. Олдинда янги чорловлар. Ҳаммага катта раҳмат», – деб ёзди Это’О ўз баёнотида.

Кўпроқ янгиликлар