Эрон Ҳурмуз бўғозида хориж кемасини ушлади

Жаҳон 19:31 / 07.09.2019 9098

Эрон соҳил қўриқлаш хизмати Ҳурмуз бўғозида бортида 12 нафар филиппинлик бўлган хориж кемасини ушлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, кеманинг ушланишига экипажнинг 280 минг литр ёнилғини контрабанда йўли билан олиб ўтишга уриниши сабаб бўлган.

Агентликнинг қайд этишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Баҳрайнда жойлашган Бешинчи флоти бу вазият бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июлда Эрон Британия байроғи остида сузаётган Stena Impero танкерини ушлаганди. 

Август бошларида эса Форс кўрфазида нефть контрабандасида гумон қилинган Ироқ кемаси ушлангани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар