Дунёнинг энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳарлари маълум қилинди 

Жаҳон 01:44 / 07.09.2019 38528

Таиланд пойтахти Бангкок Mastercard талқини бўйича дунёнинг энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳри номини ўзида сақлаб қолди.

Бангкок
Фото: Wikipedia

Mastercard’нинг Global Destination Cities Index рейтингига кўра, 2018 йилда Бангкок 23 млн меҳмонни қабул қилган.

Париж
Фото: Wikipedia

Унинг ортидан рейтингнинг кейинги ўринларини Париж ва Лондон эгалламоқда. Франция пойтахтига 19,1 млн, Лондонга 19,09 млн меҳмон ташриф буюрган.

Лондон
Фото: Wikipedia

Кейинги ўринларни Дубай (15,9 млн киши), Сингапур (14,6 млн), Куала-Лумпур (13,7 млн), Нью-Йорк (13,6 млн), Истанбул (13,4 млн сайёҳ), Токио (12,9 млн) ҳамда Анталья (12,4 млн) эгаллаган.

Рейтинг Жаҳон саёҳатлар ва туризм кенгаши ҳамда ҳаво транспорти халқаро уюшмаси маълумотларига кўра тайёрланган. Бунда тунаш учун қолган хорижий меҳмонлар сони ва уларнинг харажатлари ҳисобга олинган.

2018 йил якунларига кўра, сайёҳларнинг умумий харажатлари бўйича биринчи ўринни 30,8 млрд долларлик кўрсаткич билан Дубай эгаллаган.

Кейинги ўринни Макка 20,9 млрд долларлик кўрсаткич билан эгаллаган. 

Бангкокда сайёҳлар 2018 йилда 20,03 млрд доллар, Сингапурда эса 16,56 млрд доллар сарфлашган.

 

Кўпроқ янгиликлар