Биринчи ўқув кунларида «Ориент Финанс» Банки 71-мактаб ўқувчилари учун танишув дарсини ўтказди

Жамият 11:00 / 07.09.2019 5266

«Ориент Финанс» Банки аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва банк тизимига бўлган қарашларини янада кенгайтириш сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Шу муносабат билан, 2019 йил 6 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги 71-мактабда «Ориент Финанс» Банк раҳбарияти, Бошқарув раиси ва Бошқарув раисининг ўринбосарлари томонидан банк тизими ва молиявий тузилманинг асосий жиҳатлари бўйича очиқ дарс ўтказди.

Банк секторининг пайдо бўлиши тарихи батафсил таҳлил қилинди, замонавий турмуш тарзи ҳисобга олинган ҳолда ўсмирлик даврида шаклланган молиявий саводхонликни ҳар томонлама тушунишга алоҳида эътибор қаратилди.Бу эса ўз навбатида келажакда молиявий масалаларда хатолар хавфини камайтиради.

Ўқувчиларга тавсиялар берилди, тамойиллар тушунтирилди, шунингдек, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда молиявий саводхонликни оширишнинг афзалликлари кўрсатилди

Тақдимот ёшлар учун тушунарли тилда яратилганлиги алоҳида диққатга сазовор. Замонавий авлоднинг молиявий воситаларидан фойдаланиш амалиётига тайёр бўлиши шартларини ҳисобга олган холда банк кредитлари, депозитлар, пластик карталар ва бошқа кўплаб банк маҳсулотлари замонавийлашган дунёнинг ажралмас қисми эканлиги уқтирилди.

«Ориент Финанс» Банк нафақат болаларни иқтисодиёт ҳақида назарий билимлар билан таништириш, балки меҳнатнинг аҳамияти, оила бюджети ва даромад ва харажатларни режалаштириш тўғрисида тўғри тушунчани шакллантиришни муҳим деб ҳисоблайди.

«Ёш авлод келажакда мамлакат молия тизимини ривожлантириш учун асос, кучли оила - соғлом жамиятнинг асосидир. Шунинг учун биз болалар ва ўсмирлар ўртасида молиявий саводхонликни ривожлантиришга, уларга оилавий бюджетни режалаштириш ва бизнес компетенцияси тушунчаларини сингдиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, - деди » «Ориент Финанс» Банки Бошқаруви раиси.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар