Евро-2020. Саралаш босқичи. Испания қийин, Швеция ва Дания йирик ғалабаларни қўлга киритишди

Спорт 02:47 / 06.09.2019 8902

Евро-2020 саралаш босқичи гуруҳ ўйинларининг 5-тури давом этмоқда.

F гуруҳида Испания меҳмонда Руминия устидан қийин ғалабани қўлга киритди (2:1). Серхио Рамос ва Пако Алькасерларнинг голларига майдон эгаларидан Флорин Андоне битта гол билан жавоб берди. Испанлар сўнгги 10 дақиқани 1 киши кам бўлиб ўтказишларига тўғри келди. Диего Льоренте дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетаётган руминиялик ҳужумчини қўполлик билан тўхтатгани учун майдондан четлатилди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Швеция Фарер ороллари меҳмони бўлиб, йирик ғалабани қўлга киритди (4:0). Шунингдек, Норвегия ўз уйида Мальтани мағлубиятга учратди (2:0).

D гуруҳида Дания Гибралтарни аяб ўтирмади (6:0), Ирландия ва Швейцария эса муроса йўлини танлашди (1:1). 

F гуруҳи

Руминия – Испания 1:2
Голлар: Андоне (59) – Рамос (29, пенальти), Алькасер (47).
Руминия: Тетерушану, Неделчару, Григоре, Кирикеш, Бензар, Марин, Дяк (Максим, 72), Станчу (Хажи, 63), Тошка, Кешерю (Андоне, 56), Пушкаш.
Испания: Кепа, Льоренте, Альба, Рамос, Навас, Руис, Бускетс, Сауль, Себальос (Сарабия, 77), Алькасер (Эрмосо, 85), Родриго (Оярсабаль, 71).
Огоҳлантиришлар: Рамос (29), Марин (31), Сауль (76), Кепа (90+3).
Четлатиш: Льоренте (79). 

Фарер ороллари – Швеция 0:4
Голлар: Исак (12, 15), Линделёф (23), Квайзон (41).

Норвегия – Мальта 2:0
Голлар: Берге (34), Кинг (45, пенальти).  

D гуруҳи

Гибралтар – Дания 0:6
Голлар: Сков (6), Эриксен (34 пенальти,  50 пенальти), Деланей (69), Гюткьяер (73, 78).

Ирландия – Швейцария 1:1 
Голлар: Макголдрик (85) –Шер (74).

Кўпроқ янгиликлар