Дунёнинг энг бой эркакларидан бири бизнесини аёл кишига топширишни режалаштирмоқда 

Жаҳон 08:47 / 06.09.2019 12194

Fast Retailing ретейл-империяси асосчиси ва Uliqlo дўконлари тармоғи эгаси, Япониянинг энг бой тадбиркори Тадаси Янаи ўз бизнесини аёл кишига топширишни истамоқда. У бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Миллиардернинг фикрича, аёл раҳбарлар талабчанроқ ва эътиборлироқ ҳамда “нафис туйғуга эга” бўладилар. Янаи, шунингдек, Fast Retailing’да кўпроқ, 50 фоиздан зиёдроқ аёллар ишлашини режалаштирмоқда. Айни вақтда компанияда аёллар 6 та раҳбарлик лавозимини эгаллайди. Тадбиркорнинг вориси Uniqlo’нинг Япониядаги раҳбари Маки Акайда бўлиши мумкин.

Тадаси Янаи Япониянинг энг бой тадбиркори ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 22,2 млрд долларга баҳоланиб, миллиардерлар жаҳон рейтингида 41-ўринни эгаллайди. Унинг оиласига Fast Retailing’нинг 44 фоизи тегишли. Унга тегишли илк Uniqlo дўкони 1984 йилда Японияда очилган. Ҳозирда компаниянинг бутун дунё бўйлаб 3,2 мингдан кўпроқ дўкони бор. 2018 йилда тармоқнинг савдо ҳажми 18,9 млрд долларни ташкил қилган.   

Кўпроқ янгиликлар