Бағдодлик қизалоқ Маъмурахон зудлик билан операция қилиниши лозим. Вақт жуда оз қолди

Жамият 14:29 / 06.09.2019 9046

Чорасизлик кўчасида юрган инсон бу кўчадан чиқишга бирор имкон топилишига умид қилади. Молиявий ҳолат сабаб бемор фарзандини даволашга имкон қила олмаслик – энг оғир ҳолат назаримизда. Шундай кунларни ўз бошидан ўтказаётган Фарғона вилояти, Бағдод туманидаги Жумабоевлар оиласида бўлдик. Уларнинг фарзанди салкам икки ёшли Маъмурахон жиддий хасталикка учраган. Оиланинг ҳолати ҳақида эшитиб уларнинг хонадони томон йўл олдик.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Оила билан учрашиб, касаллик қачондан бошланганини сўрадик. «Туғилган вақтида дўхтирлар менга боламнинг юраги сал бошқачароқ ураётганлигини айтишди. «Эртага Фарғона шаҳридан шифокор келади. Текширтириб ол», дейишди. Текширтирганимизда юрагида иккита тешик борлиги аниқланди. Ўзимизнинг туманда, Фарғона шаҳрида, Тошкентда ҳам даволандик. Бугун ҳам борган эдик «Нега олдинроқ келмадинглар? Икки ой ичида операциясини қилиш керак. Ўпкасида босим кучайиб қолибди», деб айтишди. Нархини ҳисоблашиб тахминан 35 миллион сўм атрофида маблағ кераклигини айтишди. Бу тахминий нарх бўлиб, очиб кўрилган вақтда яна ҳам ошиши мумкин экан. Бунча маблағ бизда йўқ. Хўжайиним хўжалик ишлари билан шуғулланиб юради. Отамизнинг ҳам мазаси йўқ. Топганларимиз рўзғордан ортмаяпти. Тезроқ олиб бормасак кейин кеч бўлиши мумкин экан. Кечалари иситмалари чиқиб ухламай чиқади. Баъзида кислород етмай шифохоналарда ётиб чиқамиз. Ундан кўра осонгина ўзимнинг юрагимни бериб қўйсам, яхши дейман. Дўхтирлар ҳали умид борлигини, болани асраб қолиш мумкинлигини айтишди. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин», дейди қизалоқнинг онаси Мавлуда Жумабоева.

Ушбу оила билан суҳбатлашар эканмиз, оиланинг ҳолати ҳақиқатда жуда оғир эканлигини гувоҳи бўлдик. Моддий қийинчилик сабаб оддийроқ дориларга ҳам амаллаб маблағ етказишаётган экан. Операциялар ўзимизнинг давлатда ўтказилиши туфайли сарфланадиган маблағ жуда юқори эмас. Меҳрибон ва сахий халқимиз сабаб шу кунгача кўплаб муҳтожлар нажот топишди. Улар қатори бу оила ҳам ёруғ кунларга чиқиб олишсин. Озроқ мададимизни аямайлик!

Жумабоева Мавлудахон номига очилган карта:

Click/PayMe: 8600 0417 0799 2146 (Agrobank)

МФО: 00504

ИНН: 200159286

Нақд пул тўловлари учун: 23116000900000504001

 Мижоз аризасига кўра картадан-картага пул ўтказганда: 23118000900000504001

Пул ўтказиш йўли билан: 23120000500000504001

Баҳодир Аҳмедов

Кўпроқ янгиликлар