ОАВ: АҚШ Эронга Трамп ва Руҳоний учрашувини ташкил этиш таклифи билан чиқди

Жаҳон 18:01 / 05.09.2019 6218

Вашингтон Теҳронга БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь охирида ўтказиладиган йиғилишида АҚШ ва Эрон президентлари Дональд Трамп ва Ҳасан Руҳоний учрашувини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Америка ҳукуматидаги манбасига таяниб Kyodo агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашув тўғрисидаги таклиф Франция вакиллари орқали етказилган.

АҚШ икки давлат етакчисининг учрашуви 25 сентябрда бўлиб ўтишига умид қилмоқда, дея қайд этган манба.

Кейинги вақтда АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашиб бормоқда. Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиргани хабар қилинганди. 

Кўпроқ янгиликлар