Мусобақаларда ғолиб бўлган спортчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига илмий унвонлар берилади

Спорт 16:50 / 05.09.2019 3859

Ўзбекистонда спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-талабаларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига илмий унвонлар берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-талабаларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари иш ҳақига қўшимча устама, ўқитувчилик даражасига тегишли тоифа ва имтиҳонсиз илмий унвонлар (катта ўқитувчи, доцент, профессор) беришни таклиф этаман.

Масалан, вилоят (шаҳар) босқичи ғолиблигини қўлга киритган спортчиларнинг ўқитувчи-мураббийларига – катта ўқитувчи; республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган спортчиларнинг ўқитувчи-мураббийларига – доцент; жаҳон чемпионати, Осиё, Олимпиада ва Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган спортчиларнинг ўқитувчи-мураббийларига – профессор илмий унвонларини бериш лозим.

Республика миқёсидаги спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи ва талаба ёшларнинг устозларини муносиб рағбатлантириш мақсадида, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчиси» фахрий унвонини жорий этишни таклиф этаман», - деди давлат раҳбари.

Кўпроқ янгиликлар