Абэ Путинга тинчлик шартномаси тузишни таклиф қилди

Жаҳон 14:35 / 05.09.2019 14810

Япония бош вазири Синдзо Абэ Владимир Путинга Россия ва Япония ўртасида шартнома тузишни таклиф қилди.  

"Келинг, тинчлик шартномаси тузамиз ва мамлакатларимизда мавжуд чексиз имкониятлар учун йўл очамиз", - деди у.

Абэ одамларни куттирмаслик кераклигини айтди.

"Владимир, кел, иккаламиз мақсадга эришмагунимизгача ҳаракатдан тўхтамаслик учун барча нарсани амалга оширамиз", - деди Япония бош вазири.

У икки мамлакат ўртасида виза режимини юмшатишни тезлатишга чақирди. 

Япония Россия билан тинчлик шартномаси имзолашга тайёрлигини, аммо аввал Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари масаласи ҳал этилиши кераклигини таъкидлаб келади.

Кўпроқ янгиликлар