4 ойлик Бекмурод юрак порогидан азият чекмоқда. У зудлик билан операция қилиниши зарур

Жамият 15:30 / 05.09.2019 6621

Фарзанд Аллоҳ томонидан ота-онага берилган неъматдир. Она фарзандини минг дард ютиб дунёга келтиради. Унга борини беради. Улкан орзулар ила оқ ювиб оқ тарайди. Лекин унга дард келса-чи? Тунларни тонгларга улаб фарзандининг соғлиги учун қайғуради, елиб югуради. Ота-онанинг тинчи, ҳаловати йўқолади.

Таҳририятимизга телефон қўнғироғи бўлди. Гўшакни олишимиз билан онанинг мунгли овози қалбимизни ларзага келтирди. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида истиқомат қилувчи Дилноза Исрофилованинг 4 ойлик чақалоғи Бекмурод юрак порогидан азият чекаётган экан. Она катта умидлар билан фарзандини Тошкентга олиб келган ва хусусий клиникалардан бирига олиб борган. Шифокорлар зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган. Аммо оилада операция учун етарли маблағ йўқлиги сабаб ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлишади.

Шундан сўнг она ва боладан хабар олиш мақсадида уларнинг ёнига бордик. Она билан суҳбатлашдик.

Видео: YouTube

Видео: Mover (tas-ix)

«Туғилганига эндигина тўрт ой бўлганди. Кейин соғлиғи ёмонлашгандан сўнг шифокорларга олиб бордик. Текшириш натижасида юрак пороги ташхисини қўйишди. Шундан сўнг Тошкентга олиб келдик. Эртароқ операция қилиш кераклигини айтишди. Аммо операцияга етарли маблағимиз йўқ. Ўғлимнинг юраги тўхтаб қолишидан қўрқаман. Ёрдам сўраш оғир, лекин мажбур бўлдик. Бизни кўриб турган барча яхшиларга илтимосим, мендан қайтмаса Аллоҳдан қайтсин. Имкони борлар ёрдам қўлини чўзишса, имкони йўқлар дуода бўлишса. Ҳеч кимнинг фарзанди касал бўлмасин» дейди онаизор.

Яхшилар! Азиз юртдошлар! Бугун бир онаизор сизларнинг ёрдамингизга, эътиборингизга муҳтож. Биз ҳам ушбу хайрли ишга сизларни чорлаб қоламиз. Зеро, сиз яхшиларнинг ёрдамингиз ва дуойингиз сабаб мурғаккина Бекмуроджон шифо топиб, келажакда халқимизни оғирини енгил қиладиган комил инсон бўлиб етишса.

Бугун қилган яхшиликларингиз охиратингизга замин бўлсин. Аллоҳ ризқингизга ризқ, умрингизга умр берсин. Яхшилик қилишдан чарчаманг, азиз ватандошлар!

Бемор Бекмуродхон Рўзибоевга оид маълумотлар:

Отаси Илҳом Исаков номига очилган карта:

АСАКА БАНК Cлиcк/ПайМе: 8600 1309 9308 9129


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Кўпроқ янгиликлар