Зеленский маъмурияти раҳбари Порошенкони мазах қилди (видео)

Жаҳон 21:03 / 04.09.2019 24377

Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Богдан собиқ президент Пётр Порошенкони унинг олий рададаги чиқиши вақтида мазах қилиб ўтирди.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода минбар ортида ўтирган Богдан Порошенконинг депутатлардан дахлсизликнинг олиниши мавзусидаги нутқи давомида собиқ президентни пародия қилиб унга ўхшаб қўлини юқорига кўтариши, мазахона тарзда кулиб ўтиришини кўриш мумкин.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг залда бўлаётганларга муносабати деб тахмин қилинган видео ҳам эълон қилинган.   

3 сентябрда олий рада 2020 йил 1 январдан депутатлар дахлсизлигини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.  

Видео: YouTube

Кўпроқ янгиликлар