Ван Дейк яна бир кўрсаткич бўйича юқори ўринни эгаллади

Спорт 09:57 / 04.09.2019 6965

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк 2018/19 йилги мавсум Чемпионлар Лигасида энг юқори тезлик кўрсатган футболчига айланди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар қилди.

«Барселона» билан ўтган яримфиналнинг дастлабки баҳсида (0:3) голландиялик футболчининг тезлиги 34,5 км/соатни ташкил этди.

Иккинчи ва учинчи натижалар «Манчестер Сити» футболчиларига тегишли бўлди. Лерой Сане «Хоффенхайм»га қарши ўйинда 34,4 км/соат, Кайл Уокер «Тоттенҳэм» билан баҳсда 34,2 км/соат тезликни кўрсатишган.

Эслатиб ўтамиз, ван Дейк УЕФА талқини бўйича 2018/19 йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг энг яхши ҳимоячиси ва энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Кўпроқ янгиликлар