Мини-футбол бўйича IV халқаро хайрия турнирига старт берилди

Спорт 13:49 / 04.09.2019 3612

Бугун 2019 йилнинг 4 сентябрь куни Мини-футбол бўйича IV Халқаро Хайрия турнири мусобақаларига расман старт берилди. Хайрия турнирининг очилиш маросими соат 9:30 да Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Мини-футбол бўйича халқаро хайрия турнирларини ўтказиш яхши анъанага айланган бўлиб, улар «GROSS INSURANCE» суғурта компаниясининг ташаббуси билан миллий суғурта компаниялари ва халқаро шерикларни бундай турнирда иштирок этишга таклиф қилган ҳолда 2016 йилдан бери кетма-кет тўрт йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда.У ҳар йили янги ва янги маҳаллий ҳамда халқаро шерикларни, маданият намояндаларини, спорт ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини спорт тадбирларида кенг иштирок этишга жалб қилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу йили Мини-футбол бўйича IV Халқаро Хайрия турнири«MEHRLI QO‘LLAR» Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг мақсади имконияти чекланган ёшлар ва болаларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия ёрдамини кўрсатишда баҳоли қудрат моддий ҳисса қўшиш, компанияларнинг ижтимоий масъулиятини намоён қилишда, футболни ривожлантириш ва оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

«GROSS INSURANCE» суғурта компанияси учун хайрия – бу корпоратив ижтимоий масъулиятни амалга оширишнинг табиий шакли бўлиб, қолаверса у ўзига хос фахрли эҳтиёжга ҳам айланиб улгурган. Айрим инсонларнинг ҳам, бутун бошли ижтимоий гуруҳларнинг ҳам муаммоларига диққат-эътиборни жалб этиш, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш уларга нафақат амалий ёрдам кўрсатишга, балки меҳр ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган инсонлар тақдирига лоқайд бўлмасликка ва дахлдорлик ҳиссини тарбиялашга имкон беради.

Мазкур тадбир маҳаллий ва халқаро суғурта компаниялари ўртасидаги шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашда, аҳоли ўртасида футболни оммалаштиришда ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, ушбу хайрия турниридан келиб тушган барча маблағлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «MEHRLI QO‘LLAR» Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказига йўналтирилади ва юрак хасталиги билан касалланган болаларни даволашда фойдаланилади. Тадбир доирасида имконияти чекланган болалар томонидан яратилган расмлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда турнир иштирокчилари ва меҳмонлари ушбу санъат асарларини сотиб олиш имкониятига эга бўладилар. Кўргазманинг асосий мақсадларидан бири бу ногирон болаларнинг жамиятга интеграциялашувидир. Бундай тадбирларни ўтказиш болалар учун ўзини намоён қилиш, жамиятнинг меҳрини, қўллаб-қувватлашини ва уларнинг тақдирида иштирок этишини ҳис қилиш  имкониятидир.

Бундан ташқари, исталган ҳар бир инсон Telegram иловасининг https://t.me/do_good_feel_better каналида юрак хасталиклари билан касалланган болаларни даволашга маблағлар йиғишда ўз беназир ёрдами ва ҳиссасини қўшиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз Хайрия турнири мусобақалари Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси, 1-уйда жойлашган «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Турнир якунлари бўйича тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 5 сентябрь куни соат 15:00 да юқорида кўрсатилган манзилда бўлиб ўтади.

Спорт мажмуасига кириш эркин бўлади.

Ахборот олиш учун «GROSS INSURANCE» МЧЖ га мурожаат қилинсин.

Web-манзил: www.gross.uz

Ягона телефон рақами: 1166

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар