Манба: Россия ва Украина 7 сентябрда асирларни алмашишни бошлайди

Жаҳон 14:49 / 04.09.2019 6427

Россия ва Украина ҳибсда тутиб турилган шахсларни алмаштириш жараёнини ушбу ҳафта охирида бошлаши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб "Интерфакс" хабар берди.

"Алмашиш ҳафта охиригача, аниқроғи 7 сентябрда бошланиши мумкин", - деди дипломатик манба.

Бошқа бир манба эса алмашиш шанба кунига режалаштирилганини, аммо бу ҳозирча дастлабки келишув эканлигини айтди.

"Алмашиш муддати ва шартлари ҳақида томонлар ҳафта ўрталарида келишиб олишади", - деди у.

Кремль ҳозирча ушбу хабар борасида изоҳ бермади.

Аввароқ Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский телефон орқали мулоқотларида тутқунликда ушлаб турилган шахслар билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишганди.

Кўпроқ янгиликлар