Трамп Хитойга ультиматум қўйди

Жаҳон 08:51 / 04.09.2019 31436

АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилда президент лавозимига қайта сайлангандан кейин Хитой билан савдо битими шартларини янада қатъийлаштиришга ваъда берди.

Ўз ғалабасига ишонаётган Трамп Хитойга ўз бизнеси учун фалокатли оқибатлардан қочиш учун қарорни қабул қилишда шошишни ва музокараларда кўнувчанроқ бўлишни тавсия қилган.  

“Мен ғалаба қозонсам, Хитой билан нима бўлишини бир ўйлаб кўринг. Битим янада қатъийроқ бўлади! Шу билан бирга таъминотчилар тармоғи ва бизнес, иш ўринлари қулайди ва пуллар ғойиб бўлади!”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Унинг таъкидлашича, агар сайловларда демократлар партияси номзоди ғолиб бўлса, Хитой АҚШни Барак Обама вақтидагидек “талон-тарож қилишни” давом эттиради. Трампнинг айтишича, аввалги маъмурият фаолияти давомида мамлакат бошқа давлатларга берилган савдо имтиёзлари сабабли йилига 600 млрд доллар йўқотган.

Кўпроқ янгиликлар