Пхеньян Япониядан Корея яриморолида қилган ҳарбий жиноятлари учун кечирим сўраши ва компенсация тўлашини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Корея мраказий телеграф агентлиги хабар берди.
"Япония 70 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, ҳалигача қилган ишлари учун тавба қилмаётган ва ҳарбий жиноятлари учун узр сўрамай, компенсация тўламай келаётган тажовузкор давлат бўлиб қолмоқда", - дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, корейс халқи Япониянинг бу ишларини асло унутмайди ва "КХДР Токионинг бу ёвузликлари учун ҳисоб-китоб қилади".
1910-1945 йилларда Япония ҳукумати Кореяни босиб олган вақтида яриморол аҳолисини оғир ишларни бажаришга мажбурлаган.