Кобул аҳолиси шаҳардаги портлашдан сўнг мамлакатда хориж қўшинларининг бўлишига қарши намойишга чиқди

Жаҳон 15:50 / 03.09.2019 7891

Душанба куни портлаш содир бўлган Кобул шаҳри аҳолиси сешанба куни мамлакатда хориж қўшинларининг бўлишига қарши намойишга чиқди.

Душанба куни Кобулдаги PD9 районида, хориж компаниялари жойлашган Green Village мажмуаси яқинида портлаш содир бўлди. 

Афғонистон ИИВ вакили Насрат Раҳимийнинг маълум қилишича, портлаш аҳоли яшайдиган уйлар яқинида содир этилган, кўплаб биноларга шикаст етган. Охирги маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 119 киши яраланган. 

"Толибон" ҳаракати ҳужумдан мақсад ушбу ҳудудда жойлашган хориж кучлари эканлигини маълум қилган ва ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. 

Кўпроқ янгиликлар