Ҳиндистонда даволанаётган Азамат моддий жиҳатдан қийин аҳволда. Унинг олдида яна 2 операция бор

Жамият 15:00 / 03.09.2019 18885

Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан, дейди доно халқимиз. Мусофир юртда синовларга кўпроқ дуч келасиз ва бу синовлардан ўтиб ўзингизга ишончингиз янада мустаҳкамланади. Бироқ имкониятингиз чекланган, соғлиғингизда муаммо бўлса-чи? Бундай ҳолни ҳеч кимнинг бошига солмасин.

Ёдингизга бўлса, таҳририятимиз томонидан бир неча маротаба танаси куйган Азамат учун хайрия акциялари ўтказилган эди. У етарли маблағ йиғилмаган бўлса ҳам, Ҳиндистонга мажбур учиб кетган эди. Ижодий гуруҳимиз билан Азамат билан алоқада бўлиб туришга ҳаракат қилдик. Куни кеча ушбу оила биз билан боғланиб шароити оғир ҳолда эканлиги, мусофир юртда кўмакка мухтож бўлиб қолганлигини, ёрдам сўрашдан бошқа илож қолмаганлигини билдиришди.

«Саховатпеша инсонлар ёрдами билан бу ерга даволанишга келгандим. Аллоҳимга минг шукрки, бу ерда 3 маротаба операция қилиндим. Олдинда яна 2 та операция турибди. Тери ўстириб кўчириб ўтказишди. Қўлларимга симлар қўйиб тўғрилашди. Ҳиндистонда яна 7 ой давомида операцияларим давом этади. Булар учун моддий томондан қийналиб қолдик. Яшаш шароитимиз ва операция харажатлари учун маблағимиз йўқ», – дейди Азаматжон.

Бемор билан гаплашар эканмиз, унга яна қанча маблағ зарурлиги ҳақида сўрадик. Операцияси учун 4 минг, жами бўлиб тахминан 5 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ кетар экан. «Шу икки операциямни ўтказиб, насиб бўлса орзу қилганимдек ҳолда уйга қайтаман», – дейди у.

Бир йигит бахтиёр болалигини йўқотишига сабаб бўлган бу дарддан фориғ бўлиш арафасида. Келинг, яна озроқ мадад берайлик! Бироз қарашиб юборишимиз ортидан бу йигит ҳаётининг қолган қисмида саломатлиги бенуқсон ўтсин.

Xayitov Azamatjon Jaloliddin o’g’li номига очилган карта

Click/PayMe: 8600 0417 9015 0313 (Agrobank)

МФО: 00249

ИНН: 200067551

Нақд пул тўловлари учун: 23116000100000249001

 Мижоз аризасига кўра картадан-картага пул ўтказганда: 23118000000000249001

Пул ўтказиш йўли билан: 23120000600000249001

Баҳромжон Ҳакимов (беморнинг тоғаси) номига очилган карта:

Сбербанк: 4276 0300 1778 5821  

Баҳодир Аҳмедов


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Кўпроқ янгиликлар