Беларусь президенти Зеленский сабабли ишига велосипедда қатнамаслигини айтди 

Жаҳон 00:26 / 03.09.2019 20126

Беларусь президенти Александр Лукашенко ишига ҳамиша велосипед ёки электр мотоциклда боришни истагани, бироқ у украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский ўз халқига берган ваъдаси устидан чиқа олмагани сабабли бу фикридан қайтганини айтиб ўтди.

Лукашенко янги ўқув йилининг илк куни Минскдаги янги мактаб биносига ташриф буюриб, бир неча ўқувчини “фикрлар алмашиш” учун доска олдига чақиртирган. Мулоқот асосан, мактабдаги ўқиш, касб танлаш, спорт билан шуғулланиш ҳақида борган.  

“Мени ҳамиша электр мотоцикл ёки велосипедда ишга боришга тортган. Бироқ ҳаммасини Зеленский чиппакка чиқарди. Украина президенти Володя Зеленский уни сайлашганда “мен ишга велосипедда бораман” деб ваъда берганди”, деб айтиб ўтган Беларусь президенти. 

Лукашенконинг таъкидлашича, у бу ғоядан Украина ва Беларус президентлари ўртасида параллел ўтказмасликлари учун воз кечишига тўғри келган. “Бироқ [велосипед ва электр мотоциклда] ишга бориш бу ёқимли иш”, деб айтган Лукашенко.

Зеленский президент лавозими учун сайловолди кампанияси давомида президент этиб сайланса ишига велосипедда боришга ваъда берган. Зеленскийнинг “Халқ хизматчиси” (“Слуга народа”) сериалидаги персонажи ҳам ишига велосипедда қатнаган. Август охирида Зеленский велосипедда “хавфли бўлиши” мумкинлиги сабабли унга ушбу транспорт воситасида ишга боришга рухсат бермаётганликларини айтган. Кейинроқ Украина президенти сайловолди ваъдасини бажара олмаганини унинг 2-3 та машинадан иборат амалдаги кортежи йўлда ҳеч кимга халақит бермаётгани билан тушунтирган. 

Кўпроқ янгиликлар