«Реал» Бэйлнинг голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Спорт 02:08 / 02.09.2019 9244

Ла Лиганинг 3-турида “Реал“ меҳмонда “Вильярреал“га қарши ўйнади ва мағлубиятдан қутулиб қолди.

12-дақиқада Жерар Морено Серхио Рамоснинг хатосидан фойдаланиб майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бўлим якуни арафасида Гарет Бэйл ажойиб комбинацияни муваффақиятли  якунига етказди. 74-дақиқада Мойсес Гомес майдон эгаларини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 86-дақиқада Бэйл ўз дублини нишонлаб, мадридликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Эътиборлиси, ўйиннинг 94-дақиқасида Бэйл иккинчи бор сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди.

“Реал“ 3-турдан сўнг 5 очко тўплаб, “Барселона“дан 1 очко олдинда бормоқда. Лекин пешқадам “Атлетико“дан 4 очко ортда қолмоқда.

Ла Лига, 3-тур

Вильярреал – Реал 2:2

Голлар: Жерар Морено (12), Мойсес Гомес (74) – Бэйл (45, 86).
Вильярреал: Фернандес, Марио Гаспар, Альбиоль, Кинтилья, Пау Торрес, Чуквуэзе (Онтиверос, 55), Мойсес Гомес, Иборра, Касорла (Бакка, 73), Жерар Морено, Токо-Экамби (Замбо-Ангисса, 62). 
Реал: Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Васкес (Винисиус Жуниор, 74), Каземиро, Кроос (Вальверде, 82), Бэйл, Бензема, Йович (Модрич, 68).
Огоҳлантиришлар: Кинтилья (52), Менди (77), Каземиро (90), Бэйл (90).
Четлатиш: Бэйл (90+4).

Кўпроқ янгиликлар