Қозоғистон президенти фойдаланилмаган қишлоқ хўжалик ерларини олиб қўйишни талаб қилди

Жаҳон 16:36 / 02.09.2019 5476

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни давлатдан бепул ижарага олиб ундан фойдаланмаганларнинг ерларини олиб қўйиш масаласини кўтарди. У бу ҳақда Қозоғистон халқига мурожаатномасида айтди.

Токаев аксарият ижарачилар ерларни шунчаки олиб ишламаётганликларини таъкидлади. У бундайларни "бахиллар" деб атади. Қозоғистон президентининг фикрича, фойдаланилмаётган ерларни олиб қўйиш вақти келди. У парламент ва ҳукуматга ана шундай участкаларни олиб қўйиш механизмини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Унинг сўзларига кўра, бу масалани ҳал қилмасдан туриб қишлоқ хўжалигини сифатли ривожлантириб бўлмайди.

Кўпроқ янгиликлар