«Дориан» бўрони Баҳама оролларига мисли кўрилмаган талофат етказди

Жаҳон 14:58 / 02.09.2019 13050

"Дориан" бўрони Баҳама оролларининг шимолий қисмига етиб келди, деб хабар берди CNN телеканали. Катта Баҳама ва Абако ороллари табиий офат марказида қолди. Хоуп-Таун шаҳридаги кўнгилли қутқарувчилар штабининг хабарига кўра, оролларга мисли кўрилмаган даражада талофат етган.

Кучли шамол уйларнинг томларини ва дарахтларни қўпориб ташлаган. Жала оқибатида йўллар ва уйларни сув босган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, шамолнинг тезлиги соатига 280 километрга етган. Бўрон кун давомида Баҳама оролларида ҳукмронлик қилиши, сўнгра Флорида штати соҳиллари томон кўчиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, "Дориан" тезлиги пасаяди, аммо бир неча кун давомида сақланиб туради.

Кўпроқ янгиликлар