Чичарито Испанияга қайтди

Спорт 15:27 / 02.09.2019 6735

Мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандес Лондоннинг «Вест Ҳэм Юнайтед» клубидан «Севилья»га ўтди. Испанлар форварднинг шартномасида кўрсатилган 8 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлашди.

У янги клубида 14 рақамли футболкада тўп суради.

Эрнандес 2017 йил ёзида Леверкузеннинг «Байер» клубидан 17,8 миллионн евро эвазига «Вест Ҳэм»га ўтганди. 

2018/19 йилги мавсумда Чичарито «Вест Ҳэм» учун Англия Премьер-лигасида 25 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди. У жорий мавсумда ҳам АПЛнинг 2 учрашувида иштирок этди ва бир голга муаллифлик қилди. Чичарито «болғачилар» сафида жами бўлиб 63 ўйин ўтказди ва 17 гол уриб, 4 марта жамоадошларини голли пас билан таъминлади. Унинг лондонликлар клуби билан шартномаси муддати 2020 йил июнига қадар тузилганди. 

Эрнандес турли йилларда «Манчестер Юнайтед», «Реал» «Байер» клублари шарафини ҳимоя қилган, Мексика терма жамоасида 108 ўйин ўтказиб, 51 гол урган.

Кўпроқ янгиликлар