Зеленский Путин билан «норманд формати» доирасида учрашишга келишиб олганини маълум қилди

Жаҳон 14:19 / 01.09.2019 9048

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан «норманд формати» саммити доирасида учрашув ўтказишга келишиб олганини билдирди. 

«Биз бу борада иккинчи суҳбатимизда гаплашдик ва учинчи мулоқотимиз «норманд формати»даги юзма-юз учрашувда бўлади, биз буни режалаштирганмиз»,— деди у «1+1» телеканалига берган интервьюсида.

Зеленскийнинг фикрича, Ғарб етакчилари иштирокида «келишув ва имзолашлар» бўлиб ўтиши мумкин.

Аввалроқ Франция президенти Эмманюэль Макрон сентябрда олий даражадаги «норманд тўртлиги» (Германия, Франция, Россия, Украина) учрашуви ўтказилишини маълум қилганди. У учрашувнинг аниқ муддатини айтмаган, Путин ва Зеленский билан саммит режасини муҳокама қилганини билдирганди.

Кўпроқ янгиликлар