Жиззахда гольф мажмуаси ташкил этилади

Спорт 10:57 / 28.08.2019 6868

Жиззах вилоятида гольф индустриясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида гольф бўйича профессионал ва ҳаваскор турнирларни ўтказиш бўйича мажмуа ташкил этилади. 

Қарор билан “Mirasmanda Golf Resort” МЧЖ ташкил этилиб, гольф мажмуаси учун туман ҳудудидан 200 гектар ер участкаси ажратилади.

Кўпроқ янгиликлар