Дунё бўйича учувчиларнинг 5.2 фоизи аёллардан иборат. Нега улар бу соҳада камчилик?

Lifestyle 21:49 / 27.08.2019 6345

Айни пайтда кўплаб ҳаво йўллари компанияларида аёл учувчилар саноқли. Россиянинг PJSC ва Дубайнинг Emirate ҳаво компаниялари бу борада гендер бўшлиғини йўқотишга ҳаракат қилаётганига қарамай, уларда ҳам ҳануз бу ҳолат унчалик ўзгаргани йўқ, деб ёзади Bloomberg нашри.

Саёҳат платформаси ҳисобланган FromAtoBнинг маълумотларига қараганда, Қатар ҳаво йўллари ва Янги Зеландиянинг Finnair Oyj ва Jetconnect компанияларида аёл учувчилар сони энг кам ҳисобланади.

Бундан ташқари, ҳатто энг кўп аёл учувчиси бор дея қайд этилган ҳаво йўллари компанияларида ҳам 90 фоиз эркак учувчилар хизмат қилаётгани тўғрисидаги статистика ҳам маълум қилинди.

«Тахминий минг нафар самолёт бошқарувчилар орасида бор-йўғи 30 нафар аёллар бор. Айни пайтда бу рақамни ошириш учун ҳаракат қилмоқдамиз», дейди Finnair компаниясининг аёл спекери Паивйт Таллқвист.

Унинг қўшимча қилишича, ишга олиш дастурларини кўпайтириш орқали Finnair`да аёллар улуши ошиб бормоқда.

Изланишлар Finnair`да ишга олинган 4 минг 200 нафар учувчининг 58 нафари аёллар эканлигини кўрсатмоқда.

Россия ҳаво йўлларининг асосий қисмида 68 нафар аёл учувчи бўлиб, уларнинг 48 нафари орқа линияда турувчи шахслар, 9 нафари эса капитан билан бир қаторда ишловчилар, қолганлар тезлик билан шуғулланишади.

Emirate компанияси узоқ масофаларга рейслар уюштирувчи энг йирик компанияларидан бири бўлиб, учувчиларни ишга олиш борасида ҳам алоҳида тажриба талаб қилади. Аксига олиб бу компанияга ҳужжат топширувчилар орасида эркак номзодлар фоизи анча юқори.

Mideast компанияси ўз таркибидаги мавжуд 99 аёл учувчининг учдан бир қисмини ўтган 2 йил ичида ишга олинганини маълум қилди.

Глобал миқёсда олинадиган бўлса, ўртача учувчиларнинг 5.2 фоизини аёллар ташкил қилмоқда. Айтиш мумкинки, бу соҳада уларнинг жуда камчилик фаолият юритиши учувчилик учун жисмоний жиҳатдан ҳам анча кучли бўлиш талаб қилиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар