Ла Лига. Гвардиоланинг голи «Реал»ни ғалабадан маҳрум қилди

Спорт 00:00 / 25.08.2019 13771

Испания чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Ўз майдонида «Вальядолид»ни қабул қилган «Реал» кутилмаганда очко йўқотди.

Зидан шогирдлари учун мураккаб ўтган ўйиннинг 82-дақиқасида Карим Бензема ҳисобни очганди, аммо «Вальядолид» 88-дақиқада Серхио Гвардиоланинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Бу дурангдан сўнг ҳар икки жамоанинг очколари 4тага етди.

Реал Мадрид – Вальядолид 1:1
Голлар: Бензема (82) – Гвардиола (88).
Реал Мадрид: Куртуа, Марсело, Карвахаль, Варан, Рамос, Кроос, Каземиро, Хамес (Винисиус Жуниор, 57), Иско (Йович, 68), Бэйл, Бензема (Васкес, 89).
Вальядолид: Масип, Оливас, Мойяно (Вальдо Рубио, 59), Начо Мартинес, Порро (Антоньито, 80), Мичел, Сан-Эметерио (Ануар, 84), Салису, Унал, Гвардиола, Плано.

Кўпроқ янгиликлар