Британиянинг Defender эсминеци савдо кемаларини қўриқлаш учун Ҳурмуз бўғозига юборилди

Жаҳон 22:43 / 24.08.2019 5833

Британиянинг HMS Defender эсминеци Ҳурмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш бўйича АҚШ бошчилигидаги денгиз миссиясига қўшилади. Бу ҳақда Қироллик ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати хабар қилди.

Бирлашган Қироллик мудофаа вазири Бен Уоллеснинг айтишича, "Буюк Британия кемалар эркинлигини ҳар доим ҳимоя қилишга тайёр".

Аввалроқ Давлат департаменти Вашингтон Форс кўрфази ҳудудида кемалар эркинлигини таъминлаш учун коалиция тузаётганини маълум қилганди. 23 июль куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коалицияга турли ҳудудлардаги давлатларнинг қўшилишини таклиф қилганди.

Кўпроқ янгиликлар