Ноутбук танлашда эътиборга олиш керак бўлган 10 жиҳат

Lifestyle 16:40 / 22.08.2019 35659

Ускуна ишлашига бевосита таъсир қилувчи аммо кичик кўринган техник тавсифлар ва функциялар.

1. Қувватлантириш тирқичининг тури

Янги ноутбуклар авлодининг аксарият қисми универсал USB-C порти орқали қувватлантирилмоқда, ваҳоланки баъзи ишлаб чиқарувчилар айнан ўзларига хос хусусий тирқичларидан фойдаланишни давом эттиришмоқда. Бунда икки хил муаммо мавжуд: бу турдаги қувватлантириш қурилмаси бошқаларникидан фарқли бўлгани сабабли уни доимо ўзингиз билан олиб юришингиз керак ва унга шикаст етганда янгилаш нисбатан кўпроқ маблағни талаб қилади.

Шу сабабли, агар ўзингиз билан турли ўринларда қўлланадиган кабеллар уюмини олиб юришни истамасангиз қувватлантириш USB-C порти орқали амалга ошадиган ноутбук танлаганингиз маъқул.

2. Thunderbolt’ни қўллаб-қувватлаш

USB-C портига эгаликнинг ўзи камлик қилади, яна бир муҳим жиҳатни кўздан қочирмаслик керак — Thunderbolt 3 стандартларига мослик. Унинг ёрдамида ноутбук бир неча асосий афзалликларга эга бўлади.

Маълумотлар алмашиш тезлигининг юқорилиги билан биргаликда, Thunderbolt 3 стандартига мос келувчи USB-C портига бир вақтнинг ўзида бир неча 4К дисплейларни ва ҳаттоки ички видеокартини ҳам уласа бўлади. Ушбу хусусият одатда ноутбук ҳақидаги маълумотларнинг спецификациялар қаторида ва мос келувчи порт олдида чақмоқ белгиси орқали кўрсатиб ўтилади.

3. Йиғувчи қурилма кўриниши

Қиммат моделларга аллақачон қаттиқ ҳолатдаги махсус SSD йиғувчилар ўрнатиш бошланган. Ўртача ва арзон нарх сегментида эса ҳозиргача қаттиқ дисклардан фойдаланиб келинмоқда. Айнан камчиқим моделлар механик ҳаракатга келувчи қисмлари ҳисобига юқори тезлик ва ишончга эга эмас. Шунинг учун HDD арзон туради ва катта ҳажмга эга.

Агар маблағдан унча муаммо бўлмаса, яхшиси SSD'ли ноутбук сотиб олинг. Маълумотлар алмашишдаги юқори тезлик туфайли операцион тизим бир неча сонияларда ишга тушади, файллар эса қаттиқ дискка қараганда анча осон кўчирилади.

4. Оператив хотира тури

«Қанча кўп бўлса, шунча яхши» қоидаси ноутбуклар оператив хотираси билан муносабатларга бехато мос келади. Бироқ ишлатилган тезкор хотира модулининг турига ҳам эътиборни қаратиш зарур ва сезиларли фарқ мавжуд.

Қоидага мувофиқ, ҳозир бозорда DDR3 ва DDR4 хотирали моделлар сотувда. Уларнинг самарадорлиги ўртасида катта фарқ йўқ, лекин DDR4 нарх борасида анчагина юқорида туради. Нисбатан янги хотиранинг асосий фарқи — частоталар юқорилиги ва камроқ энергия сарфи.

5. Графика тури

Ноутбукларда видеокарталар бирлаштирилган ва дискрет ҳолатда бўлади. Биринчиси, процессорнинг график ядросидан фойдаланади ва шунинг учун шахсий хотирага эга бўлмайди. Қолаверса, бирлаштирилган графиканинг замонавийлари асосий топшириқлардан ташқари ҳаттоки оддий ўйинлар учун ҳам ўзининг етарли даражадаги самарадорлиги билан мақтана олади.
Дискрет графика — ўз хотирасига эга алоҳида чип. Бу турдаги ечим янада самарадорликка эга, аммо қиммат туради. Уларни сотиб олиш ноутбукда видеомонтаж ишлари, ўйинлар ва бошқа турдаги ресурс талаб қилувчи вазифаларни бажарувчиларга кўпроқ мос келади.

6. Совитиш тизими кўриниши

Энергия сарфини тежайдиган процессорлар пайдо бўлганидан бошлаб тобора ишлаб чиқарувчилар енгил ноутбукларда пассив совутиш ҳисобига активдан воз кечишмоқда. Вентиляторларнинг мавжуд эмаслиги бу турдаги компьютерларни батамом шовқинсиз қилади, аммо кучли юкланишлар вақтида бу тинчлик йўқолади.

Баъзида юқори юкланишлар вақтида совитиш тизими қизишни бартараф эта олмай қолади. Сўнгра процессорни иссиқдан авайлаш мақсадида унинг частоталари мажбурий равишда туша бошлайди. Натижада, ишлаш тезлиги секинлашиб, иловалар қотиши бошланади.

Актив совитиш тизимларида эса бу ҳолатда вентиляторлар айланиши тезлашади. Процессор частоталари ўзгаришсиз қолади. Шунинг учун ноутбукдан қийин вазифаларни бажаришда фойдаланмоқчи бўлсангиз, айнан шу турдагисини сотиб олиш мақсадга мувофиқдир.

7. Дисплей ёрқинлиги

Экран диагоналидан ташқари харидорлар эътиборини ўзига тортувчи унинг ягона техник тавсифи бу унинг имкониятларидир. Пикселлар сони шубҳасиз асосий ўзига хослик ҳисобланади, аммо экран ёрқинлиги ҳақида унутиш ҳам ярамайди.

Ваҳоланки, ушбу экран ёрқинлиги кўп ҳолларда иш қулайлигига таъсир этса ҳам, ишлаб чиқарувчилар унга катта урғу беришмайди. Агар сиз тез-тез офис ишлари билан сафарлар, кафе ёки шунга ўхшаш жойларда машғул бўлсангиз, ноутбукингиз экрани ёрқинлиги 300 нитдан кам бўлмаслиги керак.

8. Веб-камера жойлашиш ўрни

Атиги бир неча йил олдин бу турдаги савол жуда ғайритабиий кўринган бўларди. Ишлаб чиқарувчилар экранни иложи борича кичик рамкалар билан тақдим этишга уринаётган ҳозирги шароитда бу талаб жуда актив бўлиб турибди.

Баъзи замонавий ноутбукларда веб-камералар энг кутилмаган жойларда ўрнатилмоқда, жумладан клавиатурада. Бу унчалик ҳам идеал жойлашув эмас. Видеоалоқадан тез-тез фойдаланишни назарда тутсангиз, харид вақтида буни ҳам эътибордан қочирманг.

9. Precision TouchPad драйверини қўллаб қувватлаш

Windows 10’да пайдо бўлган кўп функцияли имо-ишоралар қулайлиги фақатгина Precision TouchPad драйверини қўллаб-қувватловчи ноутбукларда ишлайди. Synaptics драйверли ускуналарда бу ҳаракатлардан фойдаланишнинг иложиси йўқ.

Ноутбук тачпадида бу имкониятни текшириб кўриш учун қуйидаги буйруқларни бажаринг:
«Настройки» → «Устройства» → «Мышь и трекпад» ва мос келувчи ёзувни қидирувга бериш.

10. Клавиатура чироқларига эгалик

Агар клавиатурага қарамай ишлаш малакасига эришишни ҳали уддаламаган бўлсангиз, бу турдаги чироқлар сизга кечки вақтларда ва кам ёритилган майдонларда айнан керак бўлади. Бир неча йил олдин клавиатура чироқлари премиал сегментдаги ноутбукларнинг махсус хусусиятлари қаторига кирарди, аммо ҳозирда улар ҳаттоки арзон «хитой» ноутбукларида ҳам бор.

Кўпроқ янгиликлар