«Челси» ҳимоячиси «Рома»га ўтди

Спорт 00:43 / 22.08.2019 6308

«Челси» ҳимоячиси Давиде Дзаппакоста Италияга қайтди.

27 ёшли футболчи «Рома» клубида 6 ой давомида ижарада ўйнайдиган бўлди. Бу муддат тугаганидан сўнг, римликлар уни яна 6 ойга узайтириш имкониятига эга бўладилар. Дзаппакоста «Рома»да 2-рақам остида тўп тепади.

Давиде 2017 йили «Торино»дан 28 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Футболчи лондонликлар таркибида ўзини намоён қилолмади ва 2 йил ичида атиги 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Кўпроқ янгиликлар