Фуқарони 68 000 долларга «ухлатган» шахсга нисбатан жиноят иши очилди

Жамият 10:00 / 19.08.2019 5391

2019 йил 15 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИО ФМБга ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил сентябрь ойида Чилонзор туманининг Катта Чилонзор 5-тор кўчасида яшовчи 25 ёшли А.В. Чилонзор кўчасида 42 ёшли О.Ж.га Хитой Халқ Республикасидан шиша ва шиша маҳсулотларини олиб келиб беришликни ваъда қилган. Бу шахс ундан 68 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар