Uzbekistan Airports’га қатор ҳуқуқлар берилди 

Ўзбекистон 08:25 / 15.08.2019 18005

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ҳужжат билан “Uzbekistan Airports” АЖга республиканинг халқаро аэропортлари таклифларига кўра:

аэропорт томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари) учун ставкалар ҳамда йиғимларни белгилаш ва ўрнатиш;

аэропортнинг авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарурий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш;

маҳаллий ёки хорижий юридик шахслар билан танлов асосида авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан, транзит рейсларни амалга оширувчи маҳаллий ёки хорижий авиакомпанияларга сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.

Кўпроқ янгиликлар