«Мўйноқ аква саноат» маъмурий биносида ёнғин содир бўлди

Жамият 13:47 / 14.08.2019 5420

2019 йилнинг 13 август куни соат 19:20да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Уббениязов кўчасида жойлашган “Мўйноқ аква саноат” ДУК маъмурий биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

ФВВ маълумотида айтилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 19:25да етиб бориб, кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:35да қуршаб олиниб, соат 19:55да бартараф этилган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан бинонинг 146 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида бинонинг 70 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. 

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар