Бир ҳафта ичида онлайн аукцион орқали 2,5 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Ўзбекистон 13:52 / 14.08.2019 11421

2019 йилнинг 5-11 августларида “ЎзРТХБ” АЖда 795,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 391,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 618,0 млрд сўмдан 681,5 млрд сўмга, ёки аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10,3 %га юқори. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан бир неча маротабага ўсиб, 6,0 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси 52 %, полиэтиленнинг турли маркалари 33 %, пиролиз газолини 12 %, ва саноат мойлари 3 %ни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 29,6 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 5,7 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 19,2 %ни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 716 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,5 % биринчи тоифадаги авторақамларга 50,8 % иккинчи ва 31,7 % учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Кўпроқ янгиликлар