15 августдан «Тошкент-Чимбой» йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон 14:04 / 14.08.2019 9640

Жорий йилнинг 15 август кунидан эътиборан “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан "Тошкент-Чимбой" йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, автобуслар Нукус шаҳри орқали ҳаракатланади. Тошкент автовокзалидан автобус соат 08:00да жўнаб кетади. Чимбойдан эса 08:20да Тошкент томон йўлга чиқилади. 

Мазкур йўналиш масофаси 1216,3 км.ни ташкил этади. Чипта нархи эса 124 000 сўм этиб белгиланган. Нукус шаҳригача эса 118 000 сўмни ташкил этади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин. 

Кўпроқ янгиликлар