«Унга Кумуш деб исм қўйганмиз». Хитойдан келин олган ўзбек хонадонига ташриф

Жамият 13:48 / 13.08.2019 182120

Ёдингизда бўлса, яқиндагина сайтимиз орқали «Инсон ўз бахти учун масофадан қўрқмаслиги лозим». Хитойлик қиз Сирдарёга келин бўлди» сарлавҳали мақолани эълон қилган эдик

Унда ўзбек йигити Муроджон Хитой юртидан ўз бахтини топгани, турмуш ўртоғи билан танишиши тарихи, ота-онасини рози қилиши ва тўй тафсилотлари ҳақида сўз юритилган эди.

Мақола кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди, ижтимоий тармоқларда фикр билдирганлар орасида тўйдан кейин қайнона ва келин муносабатларига қизиқиш билдирганлари ҳам етарлича эди. Дарҳақиқат, келин бошқа миллат вакили бўлиб, тил ва маданият жиҳатдан фарқ қилиши – ўзбек хонадонларида кўп ҳам кузатилавермайдиган ҳолат.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Улуғобод маҳалласида яшаётган, Чин юртидан келин туширган бу оиланинг меҳмони бўлдик.  Хонадонга кириб боришимиз билан хитойлик келин  Ли Тинг бизга ўзбек миллий урф-одати – келин салом солди. Сўнг бизни ичкарига таклиф қилишди. Бирпасда дастурхон ёзишиб, суҳбатга тайёрландик. Келинимиз Ли Тинг – ўзбекча исми Кумуш – чой дамлаб, ўтирганларга бирма-бир узатди.

Муроджоннинг отаси Негмат ака билан суҳбатлашарканмиз, у дастлаб тўйга қарши бўлгани, кейинчалик ўғлининг мақсади жиддий эканлигини билгач рози бўлганини гапириб берди.

Хитойлик келиннинг қайнонаси билан ҳам суҳбатимиз қизғин кечди. Она ҳам аввалига қаршилик қилганини айтиб, сўнг нима сабабдан розилик берганини сўзлаб берди.

Биз ёш келин-куёв – Муроджон ва Ли Тинг билан ҳам суҳбатлашдик. Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Кўпроқ янгиликлар