Тошкентда Халқаро Шодиев фонди томонидан ташкил этилган интеллектуал ўйинлар бўйича III Евросиё Кубоги бўлиб ўтди

Жамият 19:10 / 13.08.2019 3984

10-11 август кунлари пойтахт билимдонлик бўйича куч синашишга ҳамда интеллектуал ўйинлар бўйича III Евросиё Кубоги ғолиблари шарафи учун кураш олиб бориш юзасидан давримизнинг энг яхши билимдонларини бирлаштириш масканига айланди. 

Тадбир ўзида «Нима? Қаерда? Қачон?» машҳур ўйинининг спорт версиясини, “Своя игра” индивидуал мусобақаси ва кундан-кунга оммалашиб бораётган “Ҳамса” жамоа викторинасини ўзида мужассам этган. 

Мусобақа ўзида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Германия, Латвия ва бошқа мамлакатларнинг 10 та давлатларидан 28 та жамоаларни бирлаштирди. Бу нафақат интеллектуал мусобақалар учун майдон, балки халқаро миқёсда самарали тажриба алмашиш ва интеллектуал ўйин усталари билан янги ўйинчиларни танишиш имкониятига айланди. Ҳурматли меҳмонлар орасида «Нима? Қаерда? Қачон?» ўйинининг етакчи иштирокчилари:

Максим Поташев («Нима? Қаерда? Қачон?» телевизион ўйиннинг магистри);

Александр Рубин (“Хрустальная сова” соврини икки карра соҳиби, «Нима? Қаерда? Қачон?» Халқаро Клублар Ассоциацияси вице-президенти);

Александр Коробейников («Нима? Қаерда? Қачон?» ўйини бўйича амалдаги жаҳон чемпиони) ва бошқалар.

Тадбир Халқаро Шодиев фонди томонидан ташкил этилган бўлиб, у Евросиёда илм-фан, санъат, таълим, инновация ва хайрия соҳасини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича кўп функцияли халқаро марказдир. Фонднинг мақсади - ёшларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартириш, ёшлик ғайратини ижодий оқимга йўналтириш ва ўсиб келаётган авлоднинг яширин қобилиятларини очиб беришдан иборатдир. Халқаро Шодиев фонди тўғридан-тўғри Фаттоҳ Қаюмович Шодиев томонидан ташкил этилган бўлиб, мусобақанинг бош ҳомийси ва ташкилотчиси сифатида республикамиз доирасида тафаккур ўйинлар плеядасининг бошланишига ўз ҳиссасини қўшди ва мамлакатнинг интеллектуал ҳаракати ривожланиш йўлидаги бошланғич нуқтага айланди.

Интеллектуал ўйинлар бўйича III Евросиё кубоги ташкилий қўмитаси ҳамраиси, "Уз-Лига" ўзбек билимдонлар лигаси президенти, «Нима? Қаерда? Қачон?» Халқаро Клублар Ассоциацияси бошқарув аъзоси Азизбек Юсуфов мусобақани ташкил этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга муҳим сабаблар билан бўлишди:

“Бизнинг интеллектуал ҳаракатимизнинг келиб чиқиши 2003-2004 йилларда бошланган. Фаолиятимизнинг асосий мақсади ёш авлод орасида дам олиш шакли сифатида интеллектуал ўйинларни тарқатиш ва оммалаштириш эди. Иш турли хил ўзгарувчан муваффақиятлар билан давом этди ва баъзи даврларда биз бироз пасайишни ҳам бошдан кечирдик. Шу билан бирга, дунё ҳамжамиятида интеллектуал ҳаракатлар тобора кенгайиб борди ва биз бошлаган ишимизни жонлантиришга ва "ақлли" ўйинларни кенгайтиришни давом эттиришга қарор қилдик. Умид қиламизки, ушбу мусобақа интеллектуал ҳаракатнинг Ўзбекистонда оммавийлашишига ва кўп сонли издошларини орттиришга туртки бўлади. Шунингдек, бизнинг республикамиз 2020 йилда навбатдаги "Нима? Қаерда? Қачон? ўйини бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича меҳмонлик қилишига умид қиламиз”.

Мусобақада дунёга машҳур "Нима? Қаерда? Қачон?” ўйинчилари ҳам иштирок этишди.  Замонамизнинг энг яхши билимдонлари вакилларидан бири, «Нима? Қаерда? Қачон?» телевизион ўйиннинг магистри, “Хрустальная сова” совринининг тўрт карра соҳиби Максим Поташев мусобақага ташриф буюрди. Ўйин давомида Максим билимдонлик бўйича баҳс бойлади ва эндигина интеллектуал ҳаракат соҳасига кириб келаётган издошлари билан ўз тажрибасини ўртоқлашди. Билимдон Марказий Осиёда интеллектуал ўйинлар эзгу анъанага айланганини ва узоқ йиллардан буён ўтказиб келинаётганини, шу билан бирга III Евросиё Кубогини ўтказиш мамлакатимизда интеллектуал мусобақаларнинг мавқеини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатадиган муҳим воқеа бўлишини таъкидлаб ўтди.

Икки кун давом этган мусобақада энг кучли жамоалар ва фахрий ўрин соҳиблари аниқланди. Тадбирнинг асосий мусобақаси - “Нима? Қаерда? Қачон?” ўйини бўйича ғолиб ва кумуш медаль соҳиблари Ўзбекистон вакиллари бўлишди. Ян Садковский етакчилигидаги “Мистерия” жамоаси биринчиликни қўлга киритган бўлса, Абдулазиз Жалилов бошчилигидаги “КАД” жамоаси фахрий иккинчи ўринни эгаллади. “Своя игра” индивидуал турнирида латвиялик Максим Крайнов ғолиб деб топилган бўлса, “Ҳамса” викторинасида Максим Поташев бошчилигидаги “Афина” жамоаси ғалабани қўлга киритди. 

Интеллектуал ўйинлар бўйича III Евросиё Кубогини юқори даражада бўлиб ўтгани нафақат тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари, балки “Нима? Қаерда? Қачон?” Халқаро клублар Ассоциациясининг вакиллари томонидан ҳам қайд этилди. Ассоциация вице-президенти Александр Рубин ёпилиш маросимида сўзлаган нутқида Халқаро Шодиев фондининг Марказий Осиёда интеллектуал ўйинларга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, фондни Ассоциациянинг фахрий дипломи билан тақдирлади.

Кўпроқ янгиликлар