Тожикистон Ўзбекистон автомобилларига божни пасайтирди

Ўзбекистон 14:34 / 13.08.2019 29912

Тожикистон Ўзбекистондан ўз ҳудудига кирувчи транспорт воситалари учун суғурта божлари ставкаларини сезиларли даражада пасайтирди. Бу ҳақда News.tj хабар бермоқда.

Эндиликда, Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига енгил автомобилда кирганлик учун автомашина двигатели ҳажмига қараб 15-20 сомоний тўлайдилар. Бу ҳақда нашрга «Тожиксуғурта» корхонасидаги манба хабар берган. 

Аввалроқ, Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон ҳудудига енгил автомобилда киргани учун тахминан 52 АҚШ доллар миқдорида давлат суғурта божини тўлаган, бу Ўзбекистон томонидан аввал белгиланган ставкалар билан деярли бир хил.

Ўзбекистон Тожикистон автомобилларига кириш учун ставкаларни июнь ойи ўрталарида пасайтирди: 14 июндан тожикистонликлар енгил автомобилда қўшни республика ҳудудига кириши учун тахминан 15-20 сомоний тўлайди.

Кўпроқ янгиликлар