РПЛ. Шомуродовнинг голи «Ростов»ни иккинчи ўринга олиб чиқди

Спорт 00:13 / 13.08.2019 13972

Россия чемпионатида 5-турнинг охирги ўйини якунланди. «Ростов» ўз майдонида «Крилья Советов»ни қабул қилиб, Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди.

Бу ғалабадан сўнг очколари сонини 11 тага етказиб олган «Ростов» Россия чемпионатида иккинчи ўринга чиқиб олди. Шомуродов эса чемпионат тўпурарлар пойгасида Дзюба (Зенит) ва Соболевларга (Крилья Советов) етиб олди.

Бу ўйиндан сўнг «Ростов» чемпионатнинг энг сермаҳсул жамоасига ҳам айланиб олди. Карпин шогирдлари ҳозиргача 10 та гол уришди ва уларнинг 4 тасига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.

Россия чемпионати. 5-тур

Ростов – Крилья Советов 1:0

Гол: Шомуродов (33).
Ростов: Песьяков, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов (Долгов, 90), Ерёменко, Ионов (Глебов, 73), Байрамян (Зуев, 55), Попов, Норманн, Шомуродов.
Крилья Советов: Рижиков, Карпов, Чернов, Анюков (Зиньковский, 70), Комбаров, Гацкан, Тимофеев, Кабутов, Гынсарь (Радоньич, 73), Канунников, Соболев (Голенков, 87).

Кўпроқ янгиликлар