Қандай ишдан мия ҳажми қисқаради – олимлар аниқлик киритишди

Lifestyle 20:17 / 28.07.2019 58266

Олимлар қайси касб инсон бошмияси тузилишига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Тадқиқотчиларга кўра, ҳар куни ўхшаш вазифаларни бажариш миянинг бир ҳудудини кенгайтирса, бошқасини сиқиб қўяди. 

Шунга биноан, экспертлар айрим касбларнинг инсон миясига таъсирини ўрганишди. Масалан, 2013 йили олимлар микрогравитация фазогирлар миясининг тузилишига таъсирини аниқлашган. Аниқланишича, космонавтлар миясининг кулранг моддаси ҳажми 3 фоизга камайган, оқ модда таркиби ҳам озайган. 

Бундан ташқари, олимлар таксичиларнинг миясини ҳам ўрганишган ва у камроқ экстремал турдаги ишларда ҳам ўзгарувчан эканига ойдинлик киритишган. 

Тадқиқотчиларнинг таксичилар гиппокампи, яъни миянинг қисқа муддатли хотиранинг узоқмуддатли айланишига масъул қисми атроф-муҳитга доир ахборотни бошқа инсонларникига қараганда кўпроқ қайта ишлайди. Таксичилар юзлаб йўналишларни ёдлаб қолиши зарур бўлгани боис, уларнинг кулранг моддаси ҳажми  кенгаяди. Бироқ, улар навигатордан фойдалана бошласа, кулранг модда ҳажми, аксинча, камаяди. 

Олимларнинг яна бир кашфиётига мувофиқ, миянинг айрим ҳудудлари профессионал шахматчиларда кичраяди. Яъни бир-бирига нисбатан турган объектларни тасаввур қилишда иштирок этувчи кулранг модда ҳажми озаяди.

Кўпроқ янгиликлар